АсосийJamiyat

РИОРИАМ Тошкент филиалида содир бўлган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

'РИОРИАМ Тошкент филиалида содир бўлган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали бир гуруҳ ходимларининг муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб қилган мурожаати тарқалди.  Бош прокуратура ҳолат ўрганилгани ҳақида хабар берди. 

Аниқланишича, жорий йил 2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар