АсосийJamiyat

Жиззахда шифокор 1 миллион сўм эвазига “СOVID-19”нинг ўртача оғир кечиши ташхиси қўйилган “тиббий ҳужжат” тайёрлаб берди

'Жиззахда шифокор 1 миллион сўм эвазига “СOVID-19”нинг ўртача оғир кечиши ташхиси қўйилган “тиббий ҳужжат” тайёрлаб берди'ning rasmi

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори А.У.нинг қилмишини фош этишди. Бу ҳақда "Постда" хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, шифокор фуқаронинг ташхис маълумотномасини қалбакилаштирган. А.У. туманнинг «Ғўбдин» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, Навоий кон-металлургия комбинатининг жанубий кон бошқармасига қарашли Маржонбулоқ конида ишловчи А.Ғ.га ҳеч қаерда рўйхатга олинмаган меҳнатга лаёқатсизлик варақаларига “СOVID-19” инфекцияси билан касалланишнинг ўртача оғир кечиши ташхиси қўйилган “тиббий ҳужжат”ни тиркаб қўйган.

Ташхисни қалбакилаштириш эвазига шифокор 1 миллион сўм “ҳақ” олган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.  

 

    Бошқа янгиликлар