АсосийJamiyat

Намангандаги Бунёдкор маҳалласида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошланди

'Намангандаги Бунёдкор маҳалласида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошланди'ning rasmi

Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Наманган вилоятига ташрифи давомида Бунёдкор маҳалласи аҳолиси билан мулоқот қилиб ва мавжуд муаммолар юзасидан барча тегишли давлат идораларига топшириқлар берганидан хабарингиз бор.

Кадастр агентлиги ва палата томонидан Наманганда махсус ишчи гуруҳ шакллантирилиб Бунёдкор маҳалласида “Маҳаллабай” режимида ишлар бошлаб юборилди.  

Унга кўра кадастр ходимлари хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишади ҳамда уй-жойлар ва биноларни инвентаризациядан ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Наманган ҳокими бугундан бошлаб Президент танқид қилган “Бунёдкор” маҳалласида яшашга ваъда берган. 

    Бошқа янгиликлар