1

Тошкентда 22 ёшли ҳомиладор аёл ўзи энагалик қиладиган хонадонни ўмарди

ЖИНОЯТ 22.02.2021, 13:44
Тошкентда 22 ёшли ҳомиладор аёл ўзи энагалик қиладиган хонадонни ўмарди

2021 йилнинг 15 январь куни соат 10:30 ларда номаълум шахс Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-мавзесида жойлашган 44 ёшли Илҳом О.,га тегишли хонадонга кириб, хонадон ётоқхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар, 2.588.000 сўмлик қимматбаҳо тақинчоқлари, икки дона “Турон банк” томонидан берилган пластик карталарини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

 

Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.     

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Илҳом О.,нинг фарзандларига энагалик қилувчи ҳомиладор 22 ёшли Маҳбуба У., содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Маҳбуба У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилояти Кармана туманида икки нафар қизалоқнинг онаси, 3-фарзандига хомиладор аёл ўзи ишлаган хонадоннинг меҳмонхонасига кириб сейфда турган 69 млн 300 минг сўмни ўғирлаб кетган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1