Тожикистонлик меҳмонлар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида замонавий технологиялар орқали тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда.
Шу кунларда ДУК «Таджикинвест» ижрочи директори Дж. Музаффари ҳамда Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи И. Яздонзодалар мамлакатимизга расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Учрашувдавомида ДХА директори У. Муҳаммадиев меҳмонларни Марказда аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими билан таништирди.