Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси авиация маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиқатновларни “International Air Travel Bubble” Битими асосида амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бошланади.
Парвозлар 5 март санасидан ҳафтасига икки маротаба сешанба ва жума кунлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.






