АсосийJamiyat

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига айлантирилди

'Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига айлантирилди'ning rasmi

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори эълон қилинди.

Ҳужжат билан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига айлантирилди. Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Миллий гвардия ходимлари ҳисобланади ва мақоми бўйича ички ишлар ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади.  

Шунингдек, қарорга кўра, 2021 йилдан Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда 20% "надбавка" берилади, бундан ташқари, лавозим маошларини белгилашда тариф коэффицентлари ўртача икки бараваргача оширилган ҳолда қўлланилади.  

Ҳужжатда Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг функция ва вазифалари белгилаб берилган.

 

    Бошқа янгиликлар