АсосийJamiyat

Булунғурдаги “Етимсой қоятош суратлари” юзасидан расмий муносабат берилди

'Булунғурдаги “Етимсой қоятош суратлари” юзасидан расмий муносабат берилди'ning rasmi

Яқинда Кун.уз нашри томонидан "Булунғурда неолит даврига оид суратли қоятошлар қурилиш учун ишлатиляпти" сарлавҳали мақола чоп этилганди. 

Мазкур ҳолат юзасидан, жорий йилнинг 18 февраль куни Самарқанд вилоят Маданий мерос бошқармаси, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг вилоят ва туман Кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази Самарқанд филиали, Я.Ғуломов номидаги Археология институти, Булунғур тумани ҳокимилиги, туман табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти ва ҳудудий маҳалла вакиллари ҳамда фаоллари иштирокида воқеа жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида, Булунғур тумани, “Боғбон” маҳалласи, Бот-бот қишлоғидаги (истисно тариқасида кейинги ўринларда “Етимсой қоятош суратлари”) қоятош суратлари тахминий ҳисобда Неолит давридан сўнги ўрта асрларга қадар оралиғидаги даврларга тегишли бўлган қоятош суратлари топилди.

Ўзбекистон Республикаси “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси, учинчи хатбоши билан археология ёдгорликлари топилган пайтидан эътиборан аниқланган моддий маданий мерос объектлари жумласига киритилади деб белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда ушбу қоятош суратлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази Самарқанд филиали Яҳё Ғуломов номидаги Археология институтининг якуний хулосаси кутилмоқда.

Археология институтининг якуний хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарорининг 2-бандига мувофиқ, қонунчиликда белгиланган тартибда Етимсой қоятош суратларини Миллий рўйхатига киритилишини маълум қиламиз.

Бошқа янгиликлар