Савдо-саноат палатасига мурожаат қилган тадбиркорларнинг 91 фоизи якуний хулосадан рози. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Олим Муродов маълум қилди.
Коронавирус пандемияси эълон қилинган санадан бошлаб, бугунги кунга қадар Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали жами 60 000 дан ортиқ тадбиркор мурожаати келиб тушган, уларнинг 6 961 (12,4% ) коронавирус пандемиясига алоқадор мурожаат ҳисобланади.
Мурожаатларнинг 2 651 таси (38 %) кредитга фоиз ҳисоблашни тўхтатиш ва муддатини узайтириш;
- 1 867 таси (27%) – бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга маҳсулот ёки ишчиларни олиб ўтиш;
- 415 таси (6%) – солиқ тўловларини кечиктириш;
- 215 таси (3%) – маҳсулотга харидор топиш;
- 211 таси (3%) – субсидия ва ссуда олиш;
- 111 таси (2%) – тадбиркорлик фаолиятига кредит олиш;
- 137 таси (2 %) – ҳуқуқий хулоса олиш;
- 101 таси (1,4 %) – божхона (юкларни олиб кириш ва чиқиш);
- 88 таси (1,2 %) – хом-ашё топиш;
- 56 таси (0,8%) – лицензия ва рухсатнома;
- 46 таси (0,7 %) – ижара тўловини кечиктириш;
- 45 таси (0,7%) – дезинфекция;
- 25 таси (0,4%) – нарх-наво ошганлиги;
- 993 таси (14,2 %) – бошқа масалаларга тўғри келади.
Кўриб чиқилган 6 961 та мурожаатдан 5 022 таси қаноатлантирилган, 1 781 таси тушунтириш берилган,
158 таси рад этилган.
️Мурожаатчиларнинг 91 фоизи якуний хулосадан рози, 9 фоизи ўз эътирозини билдирган.






