Куни кеча “Қамчиқ” довонида 30 дақиқа оралиғида иккита бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Иккала ҳолатда ҳам машиналар хандаққа тушиб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун етиб келган. Қувонарлиси, ҳар иккала ҳолатда ҳам қурбонлар аниқланмади. Мазкур видеонинг иккинчи қисмида "Қамчиқ" довонида бугун, 24 феврал куни тонгда содир бўлган вазият акс этган. Унда тегишли хизматлар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.






