АсосийЖАМИЯТ

Президент Тошкентдаги собиқ Пушкин хиёбони олдида йўл очиш бўйича топшириқ берди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қу...

'Президент Тошкентдаги собиқ Пушкин хиёбони олдида йўл очиш бўйича топшириқ берди (фото)'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Пойтахтимизда транспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Айрим кўчалардаги йўналишлар, йўл ҳаракати белгилари қатновга ноқулайлик туғдирмоқда. Шу сабабли йирик кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда.

Ушбу муаммони бартараф этиш, ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайликларни ошириш мақсадида муҳандислик ечимлари ишлаб чиқилган. Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Паркент кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини Мустақиллик шоҳ кўчаси билан боғлайдиган янги йўналиш очиш режалаштирилган.

Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирилиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Бошқа янгиликлар