Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге Даниянинг «DR» телеканалига берган интервьюсида коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугаши ҳақида айтиб ўтди.
«Энг ёмон сценарий ортда қолди. Чунки биз пандемия бошланишига қараганда ҳозир вирус ҳақида кўпроқ маълумотга эгамиз», — деди Х. Клюге.
Ханс Клюгенинг сўзларига кўра, вирус тарқалишда давом этади, аммо чекловларга эҳтиёж қолмайди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, бу содир бўлиши мумкин бўлган сценарий, аммо ҳали ҳаммаси олдинда.






