АсосийJamiyat

Тошкентда фуқаро ўз турмуш ўртоғини чув туширди

'Тошкентда фуқаро ўз турмуш ўртоғини чув туширди'ning rasmi

20 январь куни 45 ёшли Дилфуза У., ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзининг шаръий турмуш ўртоғи устидан арз қилган.

Фуқаронинг маълум қилишича, 43 ёшли Шерали У., унинг ишончига кириб, 2012 йил 21 август куни Самарқанд шаҳар Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган хонадонлардан бирини банк орқали ёш оилаларга бериладиган имтиёзли кредит асосида укаси Дилшод У., нинг номига сотиб олиб, кейинчалик ушбу хонадонни номига ўтказиб беришни ваъда қилган. 

Бунинг учун эса ундан хонадон учун 2013 йилдан 2017 йилнинг декабрь ойига қадар 35.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулни олган. Кейинчалик хонадон учун кредит тўловлари тўлиқ сўндирилиб, уни эса ушбу хонадондан чиқартириб юбориш учун фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди томонидан қарор чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

    Бошқа янгиликлар