АсосийJamiyat

Тошкентда банкоматлар учун ажратилган 2,3 млрд сўм пул талон-торож қилингани аниқланди

'Тошкентда банкоматлар учун ажратилган 2,3 млрд сўм пул талон-торож қилингани аниқланди'ning rasmi

 “шоввозлар”га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан АТ “Халқ банки” Чилонзор филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг хизмат кўрсатиш қурилмалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Ж.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, филиалнинг тумандаги 18 та банкоматларидан 7 ой давомида жами 2,3 млрд сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар