АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 254 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи доирасида 3-доза вакцина билан эмланди

'Ўзбекистонда 254 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи доирасида 3-доза вакцина билан эмланди'ning rasmi

Ўзбекистонда шу пайтга қадар 254 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи доирасида 3-доза вакцина билан эмланди

24.02.2021 й. ҳолатига Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар - 14342 нафарни ташкил этди. Улардан 6835 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси, 4064 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси ва 254 нафар кўнгилли 3-доза билан эмланди.  

️Айни дамда Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмлаш бўйича халқаро тадқиқот ўтказилмоқда. Хитойнинг ZF 2001 вакцинаси тадқиқотлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди.

Вакцинациядан кейин турмуш тарзи ўзгармайди. Ўқиш, иш ва одатий ҳаёт тарзини хотиржам давом эттириш мумкин.  

Вакцина кучли ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди.

    Бошқа янгиликлар