Ноқулай об-ҳаво сабаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг хабар беришича, айни вақтда ушбу русумдаги автомобиллар учун довон йўлида ҳаракатланишга рухсат этилди.
"️Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз" дейилади хабарда.






