Об-ҳаво сабаб турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
️ТИчки ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг хабарига кўра, тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланган.
️Айни дақиқалардан бошлаб довонда барча русумдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилган.
️Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча «Қамчиқ»да юк транспорт воситалари учун довон йўлида ҳаракатланишга рухсат этилди.






