Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов маълум қилди:
«Янгиҳаёт туманида 2021-2023 йилларда умумий қиймати 8,1 трлн сўм бўлган жами 54 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар доирасида 14 077 та янги иш ўрни очилади.
Шунингдек, «2021–2023 йилларда Янгиҳаёт туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури» ва 993 млрд сўмлик лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, бунда Янгиҳаёт туманининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда замонавий 78 та объект қуриш чора-тадбирлари Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Туманда 30 ёшгача бўлган аҳоли сони — 54 234 нафар. Шундан, 18-30 ёш тоифасидаги ёшларлар 22 610 нафар. Хатлов натижаларига кўра, туманда 1311 та оила «темир дафтар»га, 1393 нафар хотин-қиз «аёллар дафтари»га, 1689 та фуқаро «ёшлар дафтари» рўйхатларига киритилган.
Ушбу рўйхатларни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, «йўл харита»лари ишлаб чиқилган. Хусусан, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида «ёшлар дафтар» рўйхатига киритилган 480 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди», - дейди туман ҳокими.






