Интернет ижтимоий тармоқларида вояга етмаган шахсни бир неча кишини урганлик ҳолати акс эттирилган видеолар тарқалмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг баёнотига кўра, видеода жорий йил 21 февраль куни фуқаро Б.П фарзанди Н.К билан биргаликда Фарғона шаҳар Қурувчилар кўчасида яшовчи вояга етмаган Х.Ш. ни ўзаро келишмовчилик сабабли уриб, тепиб тан жароҳати етказишганлиги акс этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув юзасидан тўпланган материаллар Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг иш юритувига қабул қилиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мазкур ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинганлиги, текширув ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилиши айтилмоқда.
25.02.2021 09:59
Фарғонада мактаб ўқувчисини дўппослаган ота-бола тергов қилинмоқда






