2021 йил 23 февраль куни фуқаро Қ.Ш. “Lasetti-2” автомашинасини Водил-Фарғона автомобил йўлининг 7 км.да бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.И. бошқарувидаги “Matiz” автомашинаси билан тўқнашиб кетган.Натижада “Matiz” автомашинасида учқун чиқиб ёнғин содир бўлиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи Қ.Т. исмли аёл ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Хабарда айтилишича, “Matiz” йўловчиси Ж.М. исмли аёл шифохонада вафот этган.Ҳайдовчилар Қ.Ш. ва С.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Lasetti-2” автомашина ҳайдовчиси Қ.Ш. процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
19.04.2024, 13:43
Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...03.08.2023, 09:23
Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...16.07.2023, 21:49
Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...