"Зарбдор ойлиги" тезкор-профилактик тадбирлари давомида, 2021 йил 23 февраль куни қиморхона фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Тадбир давомида, Пастдарғом тумани “Тўрттом” маҳалласида яшовчи,1984 йилда туғилган, М.Д. ўзининг яшаш хонадонида 9 нафар танишлари учун таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкил қилганлиги аниқланиб, 1 миллион 436 минг сўм пуллар ва 1 (бир) дона карта холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






