АсосийSport

Бугун депутат ва сенаторлар учун "Парламент ўйинлари"га старт берилади

'Бугун депутат ва сенаторлар учун "Парламент ўйинлари"га старт берилади'ning rasmi

Мазкур мусобақада депутатлар, Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда ходимлари “Олий Мажлис Сенати Раиси кубоги” учун баҳслашадилар.

Бугун, 26 февраль куни старт берилади. Ушбу мусобақа 3 босқичда ташкил этилиб, унда эркаклар мини-футбол ва волейбол бўйича, аёллар эса бадминтон бўйича ўзаро мусобақалашади. Мусобақа дастуридан ўрин олган стол тенниси баҳсларида эркак ва аёллар иштирок этади.

Мусобақанинг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Ғолиб ва совриндорлар Олий Мажлис Сенати Раисининг кубоги, медаль, диплом, шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишади.

Ушу мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – депутатларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат.

Сенат томонидан ушбу мусобақаларнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилган. Қуйида мусобақа жадвали билан танишишингиз мумкин:

    Бошқа янгиликлар