Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи фуқаро Г.Ғофурова томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат келиб тушган.
Унда истеъмолчи, Чортоқ туман МИБ инспекторига электр энергияси учун тўланган 1 000 000 (бир миллион) сўм маблағ тўлаган. Бироқ, тўланган маблағ абонент рақамига кирим бўлмагани, бир неча маротаба мурожаат қилсада, турли баҳоналар орқали масалага ечим топилмагани айтиб ўтилган.
Мазкур мурожаат Федерациянинг Чортоқ туман жамияти томонидан ўрганилиши натижасида 1 000 000 (бир миллион) сўм маблағ истеъмолчи фойдасига ундириб берилди.
Яна бир мурожаат Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида истиқомад қилувчи фуқаро М.Абдураҳмонов томонидан келган бўлиб, унда истеъмолчи, Тўрақўрғон туманидаги дўконларнинг биридан қиймати 1 380 000 (бир миллион уч юз саксон минг сўм) га “SAMSUNG-32” русумли телевизор харид қилади. Бироз ўтиб эса, телевизорда носозликлар юзага келади. Шундан сўнг телевизорни сотувчининг олдига олиб боради ва уни тузатиб ёки бошқасига алмаштириб беришларини сўрайди. Тадбиркор эса турли баҳоналар билан телевизорни алмаштириб беришдан бош тортгани ҳақида айтиб ўтган.
Мазкур мурожаат, Федерациянинг Тўрақўрғон туман жамияти томонидан ўрганилиши натижасида телевизор сифатли таъмирлаб берилишига эришилди.






