АсосийJamiyat

Абдулазиз Камиловнинг Қирғизистонга бўлажак сафарида чегара масаласи ҳам муҳокама қилинади

'Абдулазиз Камиловнинг Қирғизистонга бўлажак сафарида чегара масаласи ҳам муҳокама қилинади'ning rasmi

2021 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғиз Республикасига амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Хабарда маълум қилинишича, учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатларининг асосий жиҳатлари, сиёсий-дипломатик, чегара, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Таъкидланишича, ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатларини янада жадаллаштириш, минтақавий ва минтақалараро даражаларда инфратузилмавий ҳамда транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашинилади.

    Бошқа янгиликлар