Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисда яширин овоз бериш жараёни якунланди.
Саноқ комиссиясининг ҳисоботига кўра,, 6—Сероб сайлов округидан депутат, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган.
Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлаган.
—Сенаторлик жуда юксак мақом. Ушбу мақом эгасига қўшимча масъулият юклайди. Бугун менга билдирилган ишончни оқлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш учун бор кучимни сарфлайман, — деди Шавкатжон Абдураззақов.






