Синоптикларнинг маълумотларига кўра, бугундан бошлаб совуқ ҳаво массалари республикамиз ҳудудидан чиқишни бошлайди. Унинг ўрнига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келмоқда.
Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади. Якшанба кунига келиб, кечаси 3-5° совуқгача кучсизланади, кундуз кунлари эса 7-12° илиқгача кўтарилади. Аммо бу февраль ойининг охиридаги иқлимий меъёрлардан бироз пастроқдир.
Республика ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
28 ФЕВРАЛЬ-3 МАРТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ; 1 мартда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 8-13° илиқ; 2 мартда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ; 3 мартда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 мартда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 2 мартда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 10-15° илиқ; 3 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 февралда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 7-12° илиқ; 1-2 мартда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 10-15° илиқ; 3 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 7-12° илиқ; 1 мартда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 12-17° илиқ; 2 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 3 мартда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 февралда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 1 мартда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 5-10° илиқ; 2 мартда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 3 мартда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28 февралда 8-13° совуқ, 1-3 мартда 0-5° совуқ бўлади, кундузи 3° совуқ-2° илиқдан 3-8° илиқгача ўзгариб туради.






