Ўзбекистонда қазиб олинган қуйруқ суякларидан янги динозавр аниқланди. Дзҳаратитанис кинги номини олган ушбу динозаврнинг узунлиги салкам 20 метрни ташкил этган ва у диплодок — сайёрада яшаган энг катта жонзотнинг қариндоши ҳисобланади.
Д. кинги 100 миллион йил олдин Осиё қитъасининг энг ғарбий қисмида жойлашган қирғоқ текислигида яшаган. Ушбу жонзотнинг думига ўхшаш қамчи ва узун бўйни, унинг иштаҳасини қондириш учун дарахтлар тепасидан озуқа олишга имкон берган.
Динозаврга тегишли бўлган дум суяги Қизилқум чўлидаги “динозаврлар қабристони” деб аталувчи макондан халқаро археологлар жамоаси томонидан қазиб олинган. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу ердан умуртқали ҳайвонларнинг “асосан парчаланган, аммо кўпинча ажойиб ҳолатда сақланиб қолган скелет қолдиқлари” топилган.
Топилма нафақат янги тур, балки реббахизавридлар оиласидаги янги туркум мавжудлигини билдиради. Реббахизавридлар — Ер юзида ҳозирга қадар яшаган энг йирик жонзотлар ҳисобланади. Реббахизавридларнинг барча қолдиқлари Жанубий Aмериканинг жанубий қисмидан шимоли-шарқий қисмига қадар ва Aфриканинг шимоли-ғарбидан Европагача бўлган ингичка қисмидан топилган, бироқ Осиёда унга ҳеч қачон дуч келинмаган.






