АсосийJinoyat

Тошкентда арзон машина ва дўконлар ваъда қилган “e-auksion” "ходими" танишларини 56 000 АҚШ долларига "ухлатди". Фуқаро қидирилмоқда

'Тошкентда арзон машина ва дўконлар ваъда қилган “e-auksion” "ходими" танишларини 56 000 АҚШ долларига "ухлатди". Фуқаро қидирилмоқда'ning rasmi

2020 йилнинг 06 январь кунидан 2020 йилнинг ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида, 26 ёшли Парвиз Х. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида жойлашган ёқилғи қуйиш шаҳобчаси олдида танишлари 39 ёшли Анвар П. ва 48 ёшли Улуғбек А.ларга гўёки ўзини “e-auksion”да ишлаши айтади  Шунингдек, танишлари орқали Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан хатланган ва аукционда ўйналадиган автомашина, ер, дўконларни олиб беришини ваъда қилиб, Анвар П.дан 55 000 АҚШ доллар ва Улуғбек А.дан 1.000 АҚШ доллар пул маблағларини олиб берган ваъдасини бажармаган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Парвиз Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Парвиз Х.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар