АсосийJamiyat

Бир қатор ҳокимликлар юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди

'Бир қатор ҳокимликлар юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди'ning rasmi

Юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирли Матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.

Ўринбоевага кўра, айрим ҳокимликлар юридик хизмат ходимлари томонидан ўз мажбуриятлари ва функциялари зарур даражада бажарилмаганлиги оқибатида ҳокимликларни ҳуқуқий таъминлаш талаб даражасида таъминланмаганлиги бир қатор жиддий хато ва камчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Адлия органлари томонидан ҳокимликларнинг юридик хизматлари фаолияти ўрганилганда:

  • айрим ҳокимликларнинг юридик хизмат ходимлари хизмат мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажармаётганлиги; 
  • ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва фармойишларнинг прокуратура, суд, адлия ва бошқа органларнинг таъсир чоралари асосида бекор бўлаётганлиги;
  • юридик хизмат ходимлари устидан кўплаб шикоятлар келиб тушаётганлиги;
  • хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаслик одат тусига айланиб бораётганлиги аниқланди.

Бу каби аниқланган тизимли камчиликларга йўл қўйган, зиммасига юкланган функцияларни ўз вақтида ва мунтазам равишда лозим даражада бажармаётган ҳокимликларнинг 12 нафар юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари бир поғонага пасайтирилди.

Бошқа янгиликлар