АсосийDunyo

Россияда чет эл фуқаролари иштирокидаги жиноятлар сони кўпайган

'Россияда чет эл фуқаролари иштирокидаги жиноятлар сони кўпайган'ning rasmi

Россия Федерациясида 2021 йилнинг январь ойи давомида жами 148,7 минг жиноят содир этилган бўлиб, шундан 3299 таси чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилган.

Россия Федерацияси ИИВ томонидан эълон қилинган жиноятчилик ҳолати тўғрисидаги статистикада қайд этилишича, мамлакат ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 фоизга ошган. Жиноятларнинг 2634 таси МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари ҳиссасига тўғри келади (бу кўрсаткич 6,8 фоизга камайган).

Шунингдек, январь ойида 1440 та ҳолатда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жабрланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,4 фоизга ошган.

Бошқа янгиликлар