Бугун Евроосиё Иқтисодий Комиссияси биносида Ўзбекистон элчиси Ботиржон Aсадов Европа Иттифоқи Кенгаши Раиси Михаил Мясникович билан учрашди, деб хабар беради "Дунё" ИA мухбири.
Ботиржон Асадов Элчихонанинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлик бўйича янги тайинланган маслаҳатчиси ва шу билан бирга Ўзбекистоннинг ЕИКдаги вакили Шуҳрат Шукуровни таништирди.
Шуҳрат Шукуров Москва иқтисодиёт ва статистика институти ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, давлат хизматида 27 йиллик тажрибага эга. Ҳозирги лавозимга тайинланишидан олдин у Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.






