АсосийJamiyat

Тошкентда қидирувдаги «фирибгар» ушланди

'Тошкентда қидирувдаги «фирибгар» ушланди'ning rasmi

Айни кунларда Тошкент вилоятининг барча туман-шаҳарларида «Зарбдор» тезкор-профилактик ойлиги юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ойлик доирасида Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари давомида қидирувдаги шахс ушланди, дея хабар қилди Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати.

25 февраль куни туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув-қидирув ишлари давомида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган – Тошкент шаҳрида яшовчи 1963 йилда туғилган З.М. қўлга олинган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танланган.

    Бошқа янгиликлар