Қўшма Штатлар Қримнинг Россияга қўшилишини ҳеч қачон тан олмайди, деди AҚШ президенти Жо Байден.
Қўшма Штатлар Қрим ярим оролининг Россия томонидан "қўшиб олинишини" ҳеч қачон тан олмайди ва "Россиянинг тажовузкор ҳаракатларига қарши туриш учун" Украинани қўллаб қувватлайди. AҚШ президенти Жо Байден Украинада 26 февралда нишонланадиган Қрим ва Севастополнинг ишғол қилинишига қаршилик кўрсатиш куни муносабати билан ушбу фикрларни билдирди. Бу ҳақда Оқ Уй (The White House) хабар қилди.
"Етти йил муқаддам, шу куни Россия халқаро ҳуқуқни, замонавий давлатлар бир-бири билан ўзаро муносабатлар нормаларини бузиб, Қримга бостириб кирганида қўшни Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузди", дейилади Президент баёнотда.
“Қўшма Штатлар Украинани, унинг иттифоқдошлари ва шерикларини ушбу можаро бошлангандан бери қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Ушбу юбилейда биз оддий ҳақиқатни яна бир бор тасдиқлаймиз: Қрим - бу Украина, - деди Байден.
2014 йил 16 мартда Қримда референдум бўлиб ўтган, расмий маълумотларга кўра сайловчиларнинг деярли 96 фоизи Россияга қўшилиш учун овоз берган. 17 март куни Қрим парламенти мустақиллик тўғрисида қарор қабул қилди ва Қримни субъэкт сифатида Россияга қабул қилиш тўғрисида таклиф киритилди.
18 март куни Россия президенти Владимир Путин Қрим Республикасини мустақил давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шу куни Россия ва Қрим республика ва Севастопол шаҳрининг Россия Федерациясига кириши тўғрисида битим имзолади.
27 март куни БМТ Бош ассамблеяси Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тасдиқловчи резолюция қабул қилган. Унда референдумнинг юридик кучи йўқлиги қайд этилган.
2017 йил декабрда БМТ Бош ассамблеяси резолюция қабул қилиб, Россия томонидан Қрим ва Севастополнинг "вақтинча босиб олинишини" қоралади ва "аннекцияни тан олмаслик"ни тасдиқлаган.






