Хоразм вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Хива шаҳридаги янги қурилаётган меҳмонхоналарнинг ҳозирги кундаги ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хива шаҳрида жойлашган "Лахисам " МЧЖ, "Шаҳрисабз Саёҳат" МЧЖ, "Aқуа Парк Океан" ОК, "Хива Шахризода" МЧЖ, "Пеарл Кҳива" УК, "Султан Палас Ҳотел" МЧЖ, "Мақсудбек" ХТЧФ ларга қарашли меҳмонхоналарда ҳозирги кунда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу меҳмонхоналар ишга туширилиши натижасида 303 хона, 600 ўрин ва 157 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шунингдек 2021 йил якунигача Хива шаҳрида жами 20 та меҳмонхоналар ишга туширилиши, натижасида 403 хона, 823 ўрин ҳамда 214 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.






