26 февраль куни АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида муддатли ҳарбий хизматга кетувчилар коронавирусга қарши эмланиш-эмланмаслигига аниқлик киритилди.
«Ҳозиргача фақат муддатли ҳарбий хизматга кетувчиларда коронавирусни аниқлаш учун тест синовидан ўтказиш, текшириш амалга оширилади. Уларни вакциналар билан эмлаш ҳали йўлга қўйилгани йўқ», — деб жавоб берган ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази вакили.
Унинг айтишича, агар муддатли ҳарбий хизматга кетувчилар текширувдан ўтказилганда уларда тест натижалари манфий бўлса, ҳарбий хизматга қўйилади. Аммо вакцина билан эмланмайди.






