АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 28 февралда кундуз куни Ўзбекис...

'Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 28 февралда кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 7-12° илиқгача исийди.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқгача кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар