АсосийDunyo

Охирги сутка давомида дунёда 420 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

'Охирги сутка давомида дунёда 420 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 113 миллион 076 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 512 мингдан зиёд киши вафот этган.  Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 420 491 янги ҳолати аниқланди, 10 939 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 113 миллион 784 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 525 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,102 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,079 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,390 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,234 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,163 миллиондан ортиқ).

 ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 73 351, Ҳиндистонда 16 488, Бразилияда 65 9988, Россияда 11 534, Буюк Британияда эса 8 523 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 

    Бошқа янгиликлар