АсосийJamiyat

Самарқанддан Тошкентга олиб кирилаётган 270 кг сифатсиз гўшт ушлаб қолинди

'Самарқанддан Тошкентга олиб кирилаётган 270 кг сифатсиз  гўшт ушлаб қолинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 февралдан 27 февралга ўтар кечаси Самарқанд вилояти ИИБ ППХваЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган. 

Вилоят ҳудудида хизмат олиб бораётган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида соат 22:00да, “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Самарқанд шаҳар, Ғ.Жамшид кўчасида яшовчи 1991 й.т. фуқаро Ў.О бошқарувида бўлган “Ласетти”нинг салон ва юкхонасида ветеринария-санитария талабларига риоя этилмасдан ҳеч қандай ҳужжатларсиз тахминан 270 кг. гўшт маҳсулотлари  борлиги аниқланган.

Мазкур гўшт маҳсулоти истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида вилоят ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясига намуналар олиниб, вақтинчалик сақлаш учун “Самарқанд сифат гўшт” МЧЖга қарашли музхонасига жойлаштирилган.

Ҳозирги кунда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар