Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун, 1 мартда кундуз куни Ўзбекистонда баҳорий илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 13-18° илиқгача исийди.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқгача кўтарилади.






