Ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 10 фоизидан камроғида COVID-19 коронавирусига қарши антитаналар мавжуд. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош тадқиқотчиси Сумья Сваминатан айтиб ўтди, дея ёзмоқда rbc.ru.
Аҳолининг катта қисми коронавирус билан касалланган йирик шаҳарларда оммавий иммунитетга эришиш мумкинми деган саволга жавобан мутахассис дунёда ўтказилган 500 га яқин тадқиқотларга эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг натижалари шуни кўрсатдики, ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 10 фоизидан камроғида COVID-19 га қарши антикорлар мавжуд.






