1

Туркия давлатидан иш топиб беришни ваъда қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 01.03.2021, 11:27
Туркия давлатидан иш топиб беришни ваъда қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

2019 йилнинг 24 декабрь куни Сайлгоҳ кўчасида жойлашган МЧЖ раҳбари Қ.Ж. фуқаро Н.И.нинг ишончига кириб, 2.200.000 сўм эвазига Туркия давлатидан иш топиб жўнатишини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлинми томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1