Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳар Тупроққўрғон маҳалласи, Б.Зокиров кўчасида яшовчи фуқаро Саидмаматов Бахтиёрга паркдан музқаймоқ павильони қуриш учун 3 сотих ер ажратиш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса-да, аммо, ҳали ҳанузга қадар қарорга асосан берилиши лозим бўлган ер ўлчаб берилмаётгани бўйича мурожаат жойлаштирилди.
Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
"Ушбу мурожаатни ўрганиш жараёнида, шаҳарнинг “Баркамол Авлод” кўчаси ёқасидан янгидан барпо қилинаётган боғ ҳудудидан тадбиркорларга ҳамда “Жайҳун-Турон” оилавий корхонасига ҳам 300,0 кв.м ер майдони Термиз шаҳар ҳокимининг 2017 йил 01.07 йилдаги Қ-1461-сонли қарори билан музқаймоқ павильонини қуриш учун ажратиб берилганлиги аниқланди.
Аниқланишича, тадбиркорлар ва “Жайҳун-Турон” оилавий корхонаси томонидан шаҳар ҳокимининг юқоридаги қарорида кўрсатиб, ўтилган бандлар бажарилмаганлиги ҳамда “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан, муддатида қурмаганлиги боис, ушбу янгидан барпо этилаётган боғ бошқа тадбиркорга тўлиқ 6,9 га ер майдони ажратиб берилган.
Ўрганиш натижасида, “Жайҳун-Турон” оилавий корхонаси томонидан амалдаги қонунларга мувофиқ ҳамда шаҳар ҳокимининг қарор бандлари ижроси белгиланган тартибда бажарилмаганлиги ва ўз вақтида қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги сабабли, Термиз шаҳар ҳокимининг 2017 йил 1-июлдаги Қ-1461-сонли қарори бекор қилиниши мақсадга мувофиқлигини билдирамиз", – дейилади баёнотда.






