АсосийЖАМИЯТ

4 миллиондан ортиқ Ўзбекистон аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади? Улар орасида кимлар бор?

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Республика санитария-эпидемиологик...

'4 миллиондан ортиқ Ўзбекистон аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади? Улар орасида кимлар бор?'ning rasmi

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган Ўзбекистонда COVID-19нинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиш таҳлилига оид семинар-тренинг давомида берилган маълумотларга қараганда жорий йилда 4 112 668 нафар аҳоли COVID-19га қарши вакцина билан эмланади ва бу мутлақо бепул бўлади, эмлаш ҳеч қандай пуллик бўлмайди.

Эмланадиган 4 млн.дан ортиқ аҳоли кимлар ва қайси касб эгаларидан иборат бўлади?

 1. Қариялар 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар,

2. Кексалар 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар,

3. Узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар,

4. Тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар,

5. Сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар,

6. Мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар,

7. Мактабгача таълим ходимлари – 223 426 нафар,

8. Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.

 

    Бошқа янгиликлар