АсосийJamiyat

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани учун 6 нафар фуқаро жаримага тортилди

'Белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани учун 6 нафар фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

Навоий вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан 2021 йил 26 февраль куни шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида 6 нафар фуқаро ноқонуний равишда белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Навоий вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.                         

Булар:      
                                                             
- Карман туманида - 2 нафар  
- Қизилтепа туманида - 2 нафар  
- Хатирчи туманида - 1 нафар  
- Учқудуқ туманида - 1 нафар 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларнинг барчасига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91 (пр1) - модданинг 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 470 минг сўм жарима белгиланди.

    Бошқа янгиликлар