АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда девор босиб қолиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

'Қорақалпоғистонда девор босиб қолиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 3 киши девор босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар берди.

28 февраль куни соат 13:00да Хўжайли тумани Ички ишлар бўлимига шу куни соат 12:30 да туманнинг “Маданият” МФЙда фуқаро A.A.нинг эски уйини Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т. бузаётган пайтда девор қулаб тушиб, уларнинг учови ҳам девор остида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар келиб тушди.

Ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича тергов Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз куни кеча Тошкентда ижара уйдан беш нафар талабанинг жасади топилганди.

Бошқа янгиликлар