АсосийSport

Эркин ва юнон-рум кураши усталари халқаро турнирдан ғалабалар билан қайтиб келишди (фото)

'Эркин ва юнон-рум кураши усталари халқаро турнирдан ғалабалар билан қайтиб келишди (фото)'ning rasmi

Кеча, 1 март куни эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари Украинанинг Киев шаҳрида ўтказилган халқаро турнирдан ёруғ юз билан қайтиб келишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортига келиб қўнган ғолиб спортчиларимизни Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, спортчиларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Ўз тарихида йигирманчи марта ташкил этилган ушбу мусобақада эркин курашчиларимиз 2та олтин, битта кумуш, 3та бронза, юнон-рум кураши усталари эса 5та бронза медалини қўлга киритишди. Ҳамюртларимиздан Ғуломжон Абдуллаев ҳамда Иляс Бекбулатов эркин кураш бўйича ўз вазн тоифаларидан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

 

    Бошқа янгиликлар