Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида пиёда равишда кириб келаётган қўшни давлат фуқароси М.М.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.
Натижада, юклар орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган бир жуфт сирға ва занжирдан иборат тақинчоқлар тўплами борлиги маълум бўлди.
Оғирлиги тахминан 212 гр.ни ташкил қилувчи мазкур тақинчоқларнинг умумий қиймати 91,6 млн. сўмни ташкил қилар экан.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.






