1

Фуқарони 15 000 АҚШ доллари эвазига Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 02.03.2021, 11:16
Фуқарони 15 000 АҚШ доллари эвазига Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро Ф.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро Л.З.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1