АсосийJamiyat

Тўрақўрғонда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

'Тўрақўрғонда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.D.” МЧЖ раҳбари М.У. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида АТ “Халқ банки” Тўрақўрғон филиалидан турли фуқаролар номига “тикувчилик дастгоҳлари сотиб олиш учун” жами 155,2 млн сўм кредит маблағларини ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағларини қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари М.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар