АсосийJamiyat

Мактабгача таълим тизимида коррупцияни йўқотиш учун жавобгарлик чорасини кучайтириш таклиф этилмоқда

'Мактабгача таълим тизимида коррупцияни йўқотиш учун жавобгарлик чорасини кучайтириш таклиф этилмоқда'ning rasmi

АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифлар билдирилди.

  • Мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи ходимлар ва қатновчи болалар сонини аниқ билиш ва уларга қўшиб ёзишларни олдини олиш мақсадида “Face ID” тизимини жорий қилиш;
  • Тизим ходимларининг ойлик маошлари пастлигини кўриб чиқиш (маълумот учун: МТМ ошпази 680 минг сўм, ҳисобчиси 1,6 млн сўм, МТТ раҳбари 1,5 млн сўм маош олиши аниқланди);
  • Озиқ-овқат маҳсулотларига белгиланаётган нархлар номутаносиблиги ўрганиш;
  • Ижтимоий соҳада амалга оширилган жиноятлар учун жавобгарлик чорасини кучайтириш ва жазо муқаррарлигини ва таъсирчанлигини таъминлаш;
  • Тизимнинг барча жараёнларига ахборот технологияларини кенг жорий этиш, бухгалтерия ҳисоб-китоб ва ҳисобот тизимини соддалаштириш ва автоматлаштириш орқали бир-бирини такрорлаётган ишлар ҳажмини камайтириш.

 

    Бошқа янгиликлар